up-banner

Условия MEDIAPARK Bozori


 «MEDIA PARK BOZORI» савдо мажмуаси

тартиб қоидаларидан кўчирма

 

“Савдолашинг энди буни имкони бор” – энди харидорлар маиший электроника махсулотларни савдолашиб харид қилиш имконига эга.

Махсулотлар баҳоси нархномада белгилаб қўйилган бўлиб, янги харидорларни жалб қилиш ва мавжуд харидорларни сақлаб қолиш, харидорларни рағбатлантириш ва савдо ҳажмини ошириш мақсадида мажмуа тадбиркорлари чакана савдони амалга оширишда харидорларга савдолашиш имконини бермоқда.

Савдолашиш бу – харидор ва сотувчи ўртасида махсулотни сотиш ва сотиб олиш, махсулот баҳосини белгилаш ҳамда мазкур жараёнда юзага келадиган бошқа муносабатларни тартибга солиш ҳақидаги келишув. Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси чакана савдо қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Савдолашиш бу – томонлар келишувига асосан махсулотни нархномада белгилаб қўйилган баҳодан арзонроққа сотиш ва сотиб олиш.

Савдолашиш жараёнида сотувчининг махсулотларни нархномада белгилаб қўйилган баҳодан қимматроққа сотиши, харидорни қўшимча махсулот сотиб олишга мажбурлаши, рақобатчиларни обрўйсизлантириши, тўлов турини чеклаши ҳамда савдо қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларни амалга ошириши таъқиқланади.

 

“Арзонини топсангиз пулингизни қайтарамиз”– “MEDIA PARK BOZORI”дан  махсулот харид қилган харидор айнан шу махсулот бошқа савдо дўкони ёки бошқа турғун савдо шахобчасида арзонроқ баҳода сотилганлиги исботини қилса, орадаги мусбат фарқ суммаси харидорнинг истагига кўра “MEDIA PARK BOZORI” тадбиркорлик субъекти томонидан айнан харидорга қайтариб берилади.

 Харидор мусбат фарқ суммаси қайтаришнинг қуйидаги шаклларидан бирини танлаши мумкин: 

  1. Нақд пул кўринишида қайтариш(агар харидор тўловни нақд пул кўринишида амалга оширган бўлса):

Харидор фарқ суммасини қайтариш ҳақида сотувчига ёзма ариза тақдим этган кунидан бошлаб уч банк иш куни мобайнида.

  1. Банк пластик картасига ўтказиш кўринишида қайтариш(агар харидор тўловни банк пластик карта орқали амалга оширган бўлса):

Харидор фарқ суммасини қайтариш ҳақида сотувчига ёзма ариза тақдим этган кунидан бошлаб уч банк иш куни мобайнида. Аризада банк пластик карта рақами ва банк ҳисоб рақами кўрсатилиши шарт. Илова сифатида харидор ва банк пластик карта эгасининг паспорт нусхаси тақдим этилади.

Агар харидор махсулот учун тўловни бошқа шахснинг банк пластик картаси орқали амалга оширган бўлса, мусбат фарқ суммасини қайтариш ҳақидаги ариза банк пластик картаси эгаси томонидан ёзиб тақдим этилиши керак.

  1. ВАУЧЕР кўринишида қайтариш:

“MEDIA PARK BOZORI” тадбиркорлик субъекти томонидан харидорга кейинги харид учун мусбат фарқ суммасига тенг миқдордаги қимматли қоғоз ҳисобланмайдиган ВАУЧЕР 10 дақиқа мобайнида тақдим этилади. Харидор мазкур ВАУЧЕРдан имтиёз сифатида кейинги хариди учун фойдаланади.

 

“MEDIA PARK BOZORI”дан сотиб олинган махсулотнинг бошқа савдо дўкони ёки бошқа турғун савдо шахобчасида арзонроқ баҳода сотилганлиги харидор томонидан қуйидагиларни сотувчига тақдим этиш орқали исботланади:

  1. Бошқа савдо дўкони ёки бошқа турғун савдо шахобчасидаги айнан шу махсулот нархномаси расми;
  2. Бошқа савдо дўкони ёки бошқа турғун савдо шахобчаси тадбиркорлик субъектининг айнан шу махсулот учун берилган касса ёки товар чеки нусхаси;
  3. Бошқа савдо дўкони ёки бошқа турғун савдо шахобчаси тадбиркорлик субъектининг айнан шу махсулот учун тақдим этган мувофиқлик сертификати нусхаси.

Мазкур ҳужжатлар уни тақдим этган тадбиркорлик субъектининг имзоси ва муҳри(мавжуд бўлса) билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Ҳар бир тақдим этилган юқоридаги исботлов ҳужжатлар битта ҳолат бўйича қабул қилинади.

Махсулотнинг “MEDIA PARK BOZORI”дан ва бошқа савдо дўкони ёки бошқа турғун савдо шахобчасидан сотиб олинган кун битта кунда бўлиши мусбат фарқ суммасини қайтаришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Юқоридагиларга қўшимча равишда баҳосида мусбат фарқ мавжуд бўлган махсулотнинг “MEDIA PARK BOZORI”дан сотиб олинганлиги ҳақида кафолат талони, касса ёки товар чеки асли “MEDIA PARK BOZORI” тадбиркорлик субъектига таққослаш учун кўрсатилиши шарт. 

Харидор махсулот баҳоси ўртасидаги мусбат фарқни қайтаришни махсулот “MEDIA PARK BOZORI”дан харид қилинган вақтдан бошлаб 48 соат мобайнида талаб қилишга ҳақли.

Харидор “MEDIA PARK BOZORI”га сотиб олган махсулотини бошқа савдо дўкони ёки бошқа турғун савдо шахобчасида айнан шу махсулотнинг арзонроқ эканлиги важи билан қайтариб бериши ва пул маблағларини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас.

 

Мисол учун:

Харидор 2017 йил 14 июл куни “MEDIA PARK BOZORI”дан 1 000 000 сумлик АПТ-100 русумли телевизорни харид килди. 2017 йил 15 июл куни харидор айнан шу русумли телевизор бошқа савдо шахобчаси (дўкон, магазин)да 950 000 сўмга сотилганидан хабардор бўлди. Харидор 2017 йил 16 июл (48 соат)дан кечикмай “MEDIA PARK BOZORI”га ташриф буюриши ҳамда белгиланган ҳужжатларни сотувчига тақдим этиб, орадаги мусбат фарқ яъни, 50 000 сўмни қайтариш ҳақида тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилиши шарт. Юқоридагиларга асосан харидорга тўлов шаклидан келиб чиқиб ёки нақд пул ёки банк пластик картасига пул қайтарилади ёки 50 000 сумлик ВАУЧЕР тақдим этилади.